ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахтида, бу ҳақда унинг матбуот котиби Айдос Укибай маълум қилди.
"Биз ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Элбоши бир қатор маслаҳат учрашувлари ўтказмоқда ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан бевосита алоқада", - деб ёзган у.
Назарбоев барчани Тоқаев атрофида бирлашишга чақирди.
“Элбоши барчани ҳозирги қийинчиликларни енгиб ўтиш ва мамлакатимиз яхлитлигини таъминлаш учун Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақиради”, — деб ёзган унинг матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Беларус президенти матбуот хизмати Лукашенко ва Назарбоев телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берганди.
Улар Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди.
Мавзуга доир материаллар: