Саратон касаллигига қарши ноёб маҳсулот маълум бўлди

Буюк Британия Cancer Research тадқиқотчилари: зарчўва (куркума) саратон касаллиги ҳужайраларини ўлдиради.
Sputnik
Cancer Research тадқиқотчилик фонди шифокорлари саратон касаллигини олдини олиш ва пайдо бўлган саратонни даволаш учун рационга қайси маҳсулотни киритиш кераклигини маълум қилди. Бу ҳақида Daily Express газетаси хабар қилди.
Мутахассислар фикрига кўра, зарчўва (ёки сариқ занжабил, озиқ-овқат тайёрлашда зиравор сифатида ишлатилади, бундан ташқари, сариқ ранг олишда хомашё ҳисобланади) мавжуд бўлган саратон ўсимталарига фаол қарши таъсир кўрсатиб, таркибида юқори концентрацияли андиоксидантлар, хусусан, куркумин туфайли ўсимталар ривожланишини олдини олади.
Мамлакат аҳолисининг кунлик рациони ўрганилганда, зарчўвадан фойдаланиладиган анъанавий таомларни истеъмол қиладиган инсонларда саратон билан касалланиш жуда кам кўрсаткичда бўлган. Шунингдек, олимлар аденид киста карцинома- асосан сўлак безлари, бош ёки бўйиннинг бошқа жойларида сезиларли даражада ривожланадиган саратон касаллигининг нисбатан ноёб тури билан оғриган беморларда тажриба қилиб кўришди. Даволаниш курсларига зарчўва қўшимча қилинган. “Икки ойдан сўнг ҳолатнинг барқарорлашгани, олти ойдан сўнг эса ўсимта жаҳми ва вазни 80% га камайгани кузатилди”, дейди тадқиқотчилар.
Шунингдек, уларнинг таъкидлашича, зарчўвадаги юқори концентрацияли антиоксидантлар юрак касаллиги билан оғриган инсонларда холестерин миқдорини камайтиришга ҳамда кўз гавҳарининг хира тортиши (катаракта), кўз ички босимининг зўрайиши (глаукома), макула дегенарицияси каби касалликлар келиб чиқиши хавфини камайтиради.