Террорчилар томонида снайперлар ҳаракат қилди – Қозоғистон президенти администрацияси

Қозоғистонда махсус милтиқлар билан қуролланган снайперлар ҳаракат қилди – президент администрацияси.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Террорчилар томонида махсус милтиқлар билан қуролланган снайперлар ҳаракат қилди, деб маълумот берди Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари биринчи ўринбосари Даурен Абаев Олмаотадаги тўқнашувлар ҳақида.
Унинг сўзларига кўра, жангарилар қўлга олинган акимат биносининг ҳар бир қаватида навбатчилик қилиб, барча кириш-чиқиш жойларини назорат қилган.
Шаҳар бўйлаб ҳаракатланиш энг оптимал маршрутлар бўйлаб амалга оширилди. Улар ўз алоқа тизимидан фойдаланишган.
Полиция департаментини штурм қилишган. Кузатув камералари ва алоқа воситалари вайрон қилинди. Асосий нишон - ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эди. Ёш курсантнинг боши танасидан жудо қилинган - камида битта ҳолати маълум.