Қаҳвага қандай маҳсулотларни қўшиш мумкин эмас?

Мутахассис қаҳвага қаймоқ ва сут қўшмасликни тавсия қилди.
Sputnik
“Кўп миқдорда қаймоқли ва сутли қаҳва истеъмол қилиш қонда холестерин миқдори кўп одамларга мумкин эмас”, - дейди Элеана Кайданян Eat This, Not That порталига берган интервьюсида.
“Ҳар куни қаҳвага қўшиладиган қаймоқ ва сут таркибидаги тўйинган ёғлар организмдаги холестерин миқдорига жиддий таъсир қилиши мумкин”, дейди у.
Шифокорнинг таъкидлашича, организмда холестериннинг кўпайиб кетиши ҳеч қандай белги бермайди, бироқ вақт ўтгандан сўнг биринчи навбатда юрак ва томирлар билан боғлиқ жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Холестерин миқдори қандай ёғлар истеъмол қилинишига боғлиқ. Масалан, қаймоқ, колбаса ва қовурилган овқатлар таркибидаги тўйинган ёғлар саломатлик учун жуда зарарли. Тўйинмаган ёғлар эса, аксинча фойдали. Тўйинмаган ёғлар манбаи тариқасида мутахассис авокадо мевасини келтириб ўтган.