ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Қирғизистон ҳарбийлари Қозоғистонга жўнатилади.
Мамлакат парламенти рухсат берди: 69 нафар депутат ҳарбийларни юбориш учун овоз берди, 7 нафар депутат “қарши” бўлди.
Республикадан 150 нафар ҳарбий хизматчи, 8 дона зирҳли техника ва 11 дона ҳарбий техника юборилади. Ҳарбийлар КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибида стратегик объектларни қўриқлашда ёрдам беради.