Бугун Шавкат Мирзиёев ДХХ Академиясига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради.
Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат хавфсизлиги соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ва ДХХ Академиясига ташриф буюради", - дейилган хабарда.