Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистонга парвозларни бекор қилди

Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистонга парвозларни бекор қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Uzbekistan Airways 13 январгача Қозоғистонга парвозларни бекор қилди.
“2022 йил 8 январдан 13 январгача режалаштирилган HY761/762/763/764 Тошкент-Олмаота-Тошкент, HY767/768 Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, HY9729/9730 Нукус-Актобе-Нукус, HY9725/9726 Урганч-Оқтов-Урганч, HY9727/9728 Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлари етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра бекор қилинди.
Олмаота ва Актобе, Оқтовга бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар”, - дейилган авиакомпания хабарида.