Туман: Термизга учган самолёт Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда

Термизга учган самолёт Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Термиз аэропортида метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан HY-065 Тошкент –Термиз рейси Тошкент аэропортига қайтиб келмоқда, деб хабар қилди Uzbekistan Airways.
Рейслар ҳақидаги қўшимча маълумотларни +99878-140-02-00 рақами орқали олиш мумкин.