Қозоғистондаги тартибсизликлар: мингдан ортиқ одам жабрланди, 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли мингдан ортиқ одам жабрланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Қозоғистонда тартибсизликлар туфайли мингдан ортиқ одам жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий телеканал Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосан хабар берди.
400 киши касалхонага ётқизилди, 62 киши - жонлантириш бўлимида.
Олмаотадаги тўқнашувларда 12 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди, 353 нафари яраланди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Бундан ташқари, жиноятчилар шифокорларга ҳужум қилгани қайд этилди. “Жиноятчиларнинг ҳаракатларидан 10 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари жабрланди”, — дейилган хабарда.