ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Олмаота кўчалари тинч, намойишчилар йўқ, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон мухбири. Ҳавода кучли куйинди ҳиди сезилмоқда.
Агар ўтган кунларда тартибсизликларни бошлаган кишилар марказдан бир неча кварталлар нарида кўриниб, узоқда ёруғлик-шовқин гранаталарининг портлаш овози эшитилган бўлса, бугун эрталаб бундай ҳеч нарса кўринмаяпти.
Бироқ кўплаб дўконлар талон-тарож қилинган, ойналари синган, светофорлар таг-томири билан қўпориб ташланган.