Олмаота бош майдонида отишма бошланди

Пайшанба куни эрталаб Олма-Ота шаҳридаги Республика майдонида отишма бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Пайшанба куни эрталаб Олма-Ота шаҳридаги Республика майдонида отишма бошланди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
“Майдонда отишма бўлмоқда”, — дея хабар қилди агентлик Telegram’да.
Қайд этилишича, периметрни ўраб олган майдонга 50 га яқин техника, жумладан, зирҳли транспортёрлар, зирҳли техникалар ва қуролли хавфсизлик кучлари бўлган ҳарбий юк машиналари тўпланди.
"Майдон марказида тартибсизликларни бошлаган 200 га яқин қуролланган киши бор. Мухбирнинг сўзларига кўра, 10 га яқин ўқ узилган, бироқ ўқ узган хавфсизлик кучлари эмас”, — дейилади агентлик хабарида.

Қозоғистондаги оммавий тартибсизликлар

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган нефт гази нархининг икки баравар ошишига қарши намойишларга чиқишди. Энергетика вазирлиги 1 январдан бошлаб электрон биржа савдоларида талаб ва нархлар етказиб бериш асосида шакллана бошлагани билан изоҳлади.
Тоқаев вазиятни ўрганиш учун комиссия тузиш ҳақида топшириқ берди. 4 январ куни ҳукумат намойишчиларнинг асосий талабини - газ нархини пасайтиришни бажаришга тайёр эканликларини маълум қилди. Шунга қарамай, намойишлар бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди.
Республикада интернет ва мессенжерлар фаолияти чекланди. Президент Олмаота, Олмаота ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий қилди. У ерда комендантлик соати жорий этилди, оммавий тадбирлар ва ҳаракат чекланди.