Микротўлқинли печда қиздирилган овқат зарарлими?

Бу ҳақида парҳезшунослар Елена Мотова ва Павел Терехов РИА Новостига берган интервьюсида изоҳ беради.
Sputnik
Парҳезшунослар айтишича, бу борада тадқиқот ўтказган мутахассислар ҳар хил фикр билдиради. “Баъзилар микротўлқинларда қизитилган озиқ-овқат таркибида витаминлар ва фойдали хусусиятлар камаяди дея изоҳ беради. Баъзи маҳсулотлар ўта баланд частотада қизитилганда ҳатто заҳарли бўлиб, ҳазм бўлмаслиги мумкин” дейди. Бошқа мутахассислар эса бунинг аксини таъкидлайди. Уларнинг фикрларига кўра, бундай қизитишда ёғ ишлатилмайди, вақт тежалади, овқат осон ҳазм бўлади, дейди Терехов.
Унинг айтишича, микротўлқинли печда овқат иситишда у иссиқликка чидамли шишадан ишланган контейнерлардан фойдаланади. Шуни доимо ёдда тутиш керакки, маҳсулотга ҳар қандай ишлов берилганда ҳатто қайнатилганда ҳам унда озиқ толалари ўзгаради.
“Агар барчасига жиддий эътибор берсак, таом тайёрлашдаги барча ёндашувлар, “ҳийла”лар маҳсулотга зарардан бошқа ҳеч нарса келтирмайди”, дейди мутахассис.
Елена Мотованинг фикрига кўра, микротўлқинлар озиқ-овқатга худди қовуриш ёки тоблаб пиширишдек таъсир қилади.
“Микротўлқинли нурланиш ионлаштирувчи нурланиш эмас: яъни атомлардан электронларни чиқариб ташламайди ва элементлар ядросини бузмайди. Микротўлқинлар овқатга қандай таъсир қилса, инсон организмига ҳам шундай таъсир қилади- тўқима таркибидаги сув тўлқинлар таъсирида қизийди. Гарчи микротўлқинлар атмосферада тезда йўқолсада, печлар шундай ишлаб чиқариладики, ҳатто тўлқинларнинг минимал сизиб чиқишини ҳам олдини олади”, дея таъкидлади мутахассис.