КХШТ тинчликпарвар кучлари: Россия биринчи десантчилари Қозоғистонга етиб келди - видео

КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия контингенти асосий кучларининг биринчи бўлинмалари Қозоғистонга етиб келди.
Sputnik
КХШТ тинчликпарвар кучлари Россия контингенти асосий кучларининг биринчи бўлинмалари Қозоғистонга етиб келди.
Республикага штатли техника билан таъминланган тинчликпарвар қўшинларни олиб келиш давом этмоқда, деб маълум қилинди МВда.
Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти қўшинларини мамлакатга киритишни аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сўраганди. У мамлакатдаги вазиятни "чет элдан тайёрланган террорчи тузилмаларининг бостириб кириши" деб атади.
КХШТ кенгаши Қозоғистонга чекланган муддатга коллектив тинчликпарвар кучларни юборишга қарор қилди. Унинг таркибига россиялик ҳарбийлардан ташқари яна тўрт давлат – Беларус, Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон Қуролли кучлари вакиллари киради. Улар давлат ва ҳарбий объектларни қўриқлайдилар ва ҳуқуқ тартибот кучларига ёрдам берадилар. КХШТ контингентининг илғор бўлинмалари ўз вазифаларини бажаришга киришдилар.