КХШТ: Арманистон Қозоғистонга 70 нафарга яқин ҳарбий жўнатади

Арманистон Қозоғистонга 70 нафарга яқин ҳарбий жўнатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Арманистон ҳарбийлари КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибида Қозоғистонга йўл олди.
Sputnik Арманистон хабарига кўра, Қозоғистондаги оммавий норозилик намойишлари фонида 70 нафарга яқин ҳарбий хизматчи жўнатилди, улар КХШТ тинчликпарвар кучлари таркибида стратегик объектларни ҳимоя қилади.
КХШТ Беларус ҳарбийларининг Қозоғистондаги тинчликпарвар кучлари таркибида иштирок этишини тасдиқлади.
Коллектив тинчликпарвар кучлар таркибига махсус ҳарбий, полиция ва фуқаролик ходимлари, шунингдек, КХШТ давлатлари томонидан ажратилган кучлар ва маблағлар кириши мумкин.