Қозоғистонда жамоат тартибини бузган 200 нафардан ортиқ киши қўлга олинди

Қозоғистонда 200 нафардан ортиқ киши қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Қозоғистон ИИВ намойишларда жамоат тартибини бузган 200 нафардан ортиқ киши қўлга олинганини маълум қилди.
"Давлат ходимларига нисбатан зўравонлик, безорилик, давлат биноларига ҳужум қилиш бўйича 13 та ҳолат юзасидан текширув бошланди. Жамоат тартибини бузганлик учун 200 дан ортиқ киши қўлга олинди", — дейилган хабарда.
Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, республиканинг бир қатор ҳудудларида ноқонуний намойишлар содир этилди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва прокуратура органларининг огоҳлантиришларига қарамай, фуқаролар провокацион чақириқларга берилиб, аҳоли тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи қонунга хилоф ҳаракатларни содир этишди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари ходимларига ҳужумлар уюштирилди.
Олмаота, Чимкент ва Тараз шаҳарларида ҳокимият биноларига ҳужум қилиниб, деразалар, эшиклар синдирилди ва бошқа моддий зарар етказилди.
Намойишчилар тошлар, таёқлар, газ, ёндирувчи аралашма солинган бутилкалар отилди.
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан жамоат тартибини бузиш ҳолатларига чек қўйиш, ҳуқуқбузарларни қўлга олиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар кўрилди.
Ноқонуний хатти-ҳаракатлар натижасида 95 нафар ички ишлар органлари ходимлари тан жароҳати олди. 37 та хизмат машинаси шикастланди.