ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Қозоғистон қатор йирик шаҳарлардаги тартибсизликлар туфайли Россияга ёрдам сўраб мурожаат қилмади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Ишончимиз комилки, қозоғистонлик дўстларимиз ўз ички муаммоларини мустақил равишда ҳал қила оладилар”, - деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, муҳими ҳеч ким ташқаридан аралашмаслиги керак.