Дастурлаш- XXI асрнинг энг жадал ривожланаётган технологик йўналишларидан бири.
Бугунги кунда IT мутахассисларига талаб жуда юқори, бу касбда ижод учун чексиз имкониятлар бор ва дастурчиларга яхши ҳақ ҳам тўланади.
Хўш, қандай қилиб дастурчи бўлиш мумкин? Sputnik радиоси материалида бу касбга қадам қўяётганлар учун барчаси келтириб ўтилган.
Дастурчи ким?
Бугунги кунда ҳаётимизни турли хил иловаларга эга смартфонлар, агрегаторлар, онлайн хизматлар ва бошқа бир дунё виртуал технологик нарсаларсиз тасаввур қила олмаймиз. Буларнинг барчаси эса- дастурчилар қўли билан яратилади.
Бундай мутахассис дастур яратади-буларнинг барчаси ўша–ўша хизматлар ва платформалардир. IT мутахассис- дастурчи бўлиши шарт эмас, масалан IT-лойиҳалар менежери. IT- мутахассис умумий сўз бўлиб элликдан ортиқ мутахассисликлар, йўналишлар ва лавозимларни ўз ичига олади
Уларнинг барчасини информацион технологиялар ва тизимлар билан ишлаш бирлаштириб туради, бироқ баъзида улар ўртасидаги фарқ шу даражада каттаки, қайт ўрганмасдан туриб шунчаки бу соҳадан бошқасига “сакраш” жуда мураккаб.
Ва албатта, компьютер тузатадиган уста билан дастурчини адаштирмаслик керак- бу бир хил касб эмас. Дастурчи кулер ёки видеокартангизни билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга мажбур эмас.(гарчи қисман улар ҳақида билиши мумкин). Синган диплей, кир ювиш машинаси ёки дазмол муаммолари билан ушбу касб эгаларининг бошини оғритиш керак эмас.
Дастурчи дастурлаш тилларидан бирида код яратиб, дастурий таъминотни ёзади- белгилар, ҳарфлар, сўзлар ва рақамларни териш ва ёзиш учун махсус тизим. Юзлаб дастурлаш тиллари мавжуд, бироқ улар орасидаги энг кўп фойдаланиладиганлари- Java, Python, Perl, PHP, C#, JavaScript, C, С++, Objective-C, Swift.
Ҳар хил вазифалар ва маҳсулотлар турли тиллардан фойдаланишни талаб қилади. Ўрганиш учун қайси дастурлаш тилини танлаш кераклигини одамнинг ўзи ҳал қилади дейди Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис, дастурчи Тарас Татаринов Sputnik Радиосига изоҳ бераркан.
Ҳозир аниқ бир дастурлаш тили ёки платформадан фойдаланиш трендга чиққан дейиш қийин. IT соҳасида айнан аниқ танланган йўналишда ривожланиш керак. Универсал йўналиш ёки универсал мутахассислар бўлмайди бу соҳада
Касб эгаларига бўлган талабга келсак, дастурчилар деярли барча замонавий компанияларга, ҳаммага ҳар доим керак: Россияда иш излаш бўйича энг машҳур сайтларидан бирида IT бўйича 15 ярим мингдан ортиқ вакансиялар эълон қилинган, ва бу ҳам фақат Москвада- ҳамма ҳам айнан кодлар ёзадиган мутахассисларни қидирмайди, аммо биз биламизки, дастурчилик таълими индустрияда кўплаб эшикларни очади.
Бундай мутахассисларга талаб тобора ортиб боради, чунки инсоният ҳам ҳаётни ва унинг барча жабҳаларини рақамлаштириш йўлидан бормоқда. Шу сабабли, касб бозорда энг кўп талаб қилинадиган бўлмаса ҳам, истиқболли ва зарур бўлган 5 та энг талаб юқори касблар сирасига киради.
Касб хусусиятлари ва мутахассислик
Мутахассисликларни узоқ вақт санаш мумкин, батафсил ҳар бир мутахассислик ҳақида эса янада узоқроқ сўзлаш мумкин- шунинг учун биз фақат бир нечтасига тўхталамиз. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан учта катта сегмент мавжуд – тизимли, амалий ва веб дастурчилар.
Тизимли дастурлаш - операцион тизимлар, янгиланишлар ва улар учун прошивкаларни яратиш дегани, масалан, мобил ишлаб чиқиш - iOS-ишланма ва Android-ишланма (дарвоқе, бу икки платформа шунчалик фарқ қиладики, дастурчилар одатда фақат битта йўналиш билан шуғулланади. Ушбу операцион тизимлар учун мобил иловаларни яратишда худди шундай бўлади).
Амалий ишланмалар ва бизнес дастурлари буюртма бўйича маълум бир "операцион тизимда" ишлаш керак бўлган аниқ иловалар ва хизматлар дегани.
Веб-ишланма, ўз навбатида, сайтлар, веб-иловаларни яратиш ва уларнинг ишлаши учун дастурларни яратишга бағишланган. Frontend-ишланма, Backend-ишланма, Fullstack-ишланма- буларнинг барчаси ҳар доим дастурлаш ҳақида бўлмаса ҳам, Интернет майдони ҳақида.
Биринчиси- график фойдаланувчи интерфейсни яратиш ҳақида: бундай мутахассис ҳам дизайнер (веб-дизайн ўзининг нозик жиҳатларга бой) ва дастурчи бўлиши керак.
Иккинчиси- моҳиятни ишлаб чиқиш, "тўлдириш", дастурий таъминотнинг мияси ҳақида: оддий мисол - стандарт сайт созламаларини ҳисобга олган ҳолда сўровларингиз ва афзалликларингиз, фильтрларингиз бўйича қидирув натижаларини танлайдиган маълум бир агрегатор.
Учинчиси-(fullstack-ишланма) юқорида тавсифланган иккита мутахассисликнинг ҳақиқий комбинацияси бўлиб, бунда дастурчи иккаласи билан ишлайди.
Яна бир мавзу - юқорида айтиб ўтилган дастурлаш тили бўйича кодерларни бўлиш. Албатта, бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларни билиш тавсия этилади ва шу билан карьера истиқболлари яхшиланади.
DevOps/DevSecOps мутахассислари ҳақида ҳам сўзлаш лозим – улар ўз ишларида тизим бошқаруви, ишлаб чиқиш, тестдан ўтказиш ва менеджментни биргаликда олиб борадиган муҳандислардир. Улар, шунингдек, хавфсизлик тамойилларини жорий этиш билан ҳам шуғулланади.
Ва яна ишлаб чиқиш соҳалари ҳақида бир оз батафсил сўзласак. Нейросеть ва компьютерни кўриш қобилияти каби қизиқарли соҳалар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш керак.
Нейросеть - бу инсон мияси қандай ишлашини эслатиб юборадиган рақамли ақлли тизим. Бундай "компьютер миялари" товушлар, нутқ, тасвирларни таҳлил қилиш ва таниб олиш учун зарур. Видеокузатув ва таниш тизимлари, овозли ёрдамчига эга ақлли уй динамиклари, ҳатто DeepFake юзини алмаштириш билан кўнгилочар видеолари - буларнинг барчаси ҳозирда мавжуд ва нейрон тармоқлар ёрдамида ишлайди.
Нейросетларнинг келажаги бор, улар бизга юқори технологияли ҳаётни чинакам "ақлли" ва ўрганиш мумкин бўлган технологиялар билан таъминлайди, шунинг учун йўналиш жуда истиқболли.
Компьютердек кўра олиш қобилияти - бу сунъий интеллект ривожланишига тегишли технология: машинани тасвирларни "кўриш"га, уларни таниб олиш ва таҳлил қилишга ўргатиш мумкин. Хавфсизлик, тиббиёт, саноат, савдо - амалга ошириш доираси ва потенциал фойдаланиш жуда кенг. Чиқарилган маҳсулотни ҳурда учун текшириш, тасвирларни баҳолаш ва тасвирлар, дронлар ва роботлар ишлаб чиқарадиган бошқа тадқиқотлар фақат бир нечта мисолдир.
Компьютерное зрение — технология, принадлежащая к области разработки искусственного интеллекта: машину можно научить "видеть" изображения, распознавать их и анализировать. Безопасность, медицина, промышленность, торговля — сфера внедрения и потенциального использования обширна. Ишлаб чиқарилган мҳсулотнинг яроқли-яроқсизлигини текшириш, тасвирларни баҳолаш ва тасвирлар чиқарадиган бошқа тадқиқотлар натижалари, дронлар ва роботлар- мана бир нечта мисоллар.
Бундан ташқари, маълумотлар таҳлили ва статистика, машина ўрганиш технологиялари, data scientist ихтисослиги - буларнинг барчаси умуман ИТ соҳасига, хусусан, дастурлашга киради.
Таҳлил ва статистика жуда кўп маълумотлар базалари, Big Data билан ишлашга тайёрлар учун, эҳтимол, янги қонуниятларни кашф қилиш, трендларни аниқлаш, таҳлилий ва статистик натижаларга асосланган ғояларни яратиш учун керак.
Анализ и статистика подойдут тем, кто готов иметь дело с огромным количеством баз данных, Big Data, чтобы, возможно, обнаруживать новые закономерности, выявлять тренды, генерировать идеи на основе тех самых аналитических и статистических результатов.
"Орзудаги иш"да компьютер ўйинларини яхши кўрадиганлар билиши керак- GameDev - турли платформалар, смартфонлар ва шахсий компьютерлар учун ўйинларни яратиш учун ишланма.
Қаерда ўқиш керак: таълим масканлари ва курслар ҳақида
Дастурчи касбини классик усулда - университетларда, ўрта махсус муассасаларда ва коллежларда ўзлаштиришингиз мумкин. Ёки муқобил равишда: анъанавий ва масофавий курсларда, шу жумладан,кейинчалик иш билан таъминлаган йирик компанияларда ёки ҳатто мустақил равишда ҳам ўрганишингиз мумкин, чунки керакли адабиётлар ва манбалар жуда кўп.
Дарвоқе, у ёки бу шаклда мунтазам ўқишга тўғри келади- бу касбнинг талабларидан бири
Олий ўқув юртида таълим олиш стандарт равишда бакалавриат ва магистратура курслари бўйича 4-6 йил.
Мантиқан етакчи техник университетларни танлаш тўғри, олий таълим муассасига кириш учун мажбурий рус тилидан ташқари математика, физика ва информатика бўйича билим керак - кириш имтиҳонлари тўплами муайян таълим курсига қараб фарқ қилиши мумкин.
Шахсий ҳаракатлар ва афзалликларга қараб "Амалий математика", "Информатика ва санаш техникаси", "Амалий информатика", "Дастури инжиниринг", "Ахборот хавфсизлиги" мутахассисликларини танлаш керак.
IT-мутахассисларга бўлган юқори талаб туфайли кўп университетлар ўз таълим дастурлари рўйхатига тегишли йўналишларни қўшган ёки қўшиш арафасида.
Шунга қарамай, биринчи навбатда, ишончли обрўга эга бўлган етакчи таълим муассасаларига эътибор қаратиш лозим: Москва физика-техника институти (МИПТ), бошқалардан ташқари машҳур Массачусетс технология институти (МИТ) билан алоқалар ўрнатган. Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети, Санкт-Петербург давлат ахборот технологиялари, механика ва оптика университети (ИТМО), Буюк Пётр Санкт-Петербург политехника университети. Ва албатта "классиклар" - М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Санкт-Петербург давлат университетлари шулар қаторидандир.
Бундан ташқари, университетлар ва йирик компанияларда ўқув курслари ва махсус дастурлар мавжуд; улар онлайн ёки офлайн режимда ўтказилиши мумкин. Одатдагидек, уларда етакчи олий ўқув юртлари ўқитувчилари дарс беради.
Шуни ҳам тушуниш керакки, иш берувчи ишга қабул қилишда ишга даъвогарнинг амалий кўникмаларини, тест топшириғи шаклида текшириши мумкин. Бунда "ялтироқ қоғоз,яъни диплом" эмас, балки ҳақиқий кўникмалар ҳал қилувчи роль ўйнайди, лекин махсус таълим керак эмас деб ўйламаслик керак.
Ишга жойлашиш ва иш жойи
Юқорида айтиб ўтганимиздек, дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари ҳамма жойда керак. Бироқ, дастурчининг иши жуда хилма-хил бўлиши мумкин. Аввало, бу ташкилот турига боғлиқ.
IT-компанияда қатъий ихтисослаштирилган вазифаларни ҳал қилиш, янги маҳсулотлар ва технологик ечимларни яратиш, мавжуд дастурий таъминот учун янгиланишларни ишлаб чиқиш керак бўлади.
Тўғридан-тўғри IT саноати билан боғлиқ бўлмаган компанияда, одатдагидек, бир вақтнинг ўзида ҳаммаси билан тездашуғулланадиган "кўп станцияли дастурчилар" керак бўлади: барча рақамли тизимлар ишлаши, сайт ва корпоратив дастурий таъминотни созлаш, яхшилаш ва албатта "мана бу тугмани босгандим ҳамма нарса ғойиб бўлиб қолди" ёки "биз уни шундай ишлашини хоҳлаймиз, шуни бажаринг" қабилидагимуаммо ёки вазифани ҳал қилиш керак бўлади
Шунда катта тажриба орттиришингиз, кўникмаларни ривожлантиришингиз ва шу билан ўз резюмеингизни тўлдириб боришингиз мумкин.
Дарвоқе, тилларни билиш мутлақо фойдали элемент: инглиз тилини билмасдан дастурчи сифатида ишлаш мумкин, аммо инглиз тилини билиш бу ишда фақат ва фақат олқишланади.
Бу касбий вазифалар доирасидаги муаммоларни ҳал қилиш имкониятини ҳам оширади. Шунингдек, бу энг йирик халқаро компанияларда ишга жойлашиш имкониятларини очади.
Шахсий сифатлар
Дастурчи бўлиш ва бу соҳада муваффақиятга эришиш учун математик қобилият, қатъиятлилик, эҳтиёткорлик, мантиқий фикрлаш ва ижодий ёндашув керак. Бир оз сабр ҳам зарар қилмайди, яхши хотира, кўп вазифаларни бажара олиш, мослашувчанлик ҳам.
Мунтазам ўз шахсий даражангизни ошириб боришингиз, билим ва кўникмаларингизни янгилаб бориш лозим. Масалан, айтайлик, беш йил олдин замонавий дунёда мавжуд бўлган тажрибанинг аҳамияти йўқ, шунинг учун биз етакчи лавозимларда ҳам шундай тенденцияни кўряпмиз. Асосан етакчи дастурчилар орасида бутунлай ёшлар кўп, чунки ёшлар кўпроқ илғор фикрловчилар бўлиб, янги технологияларни фаол ўзлаштирмаётган ёши катталарга қараганда кўпроқ ўрганадилар, катталар эса ўзларининг ўтмишдаги тажрибасига таянадилар, бу эса аллақачон аҳамиятсиз бўлиши мумкин
Кўпинча дастурчилар лойиҳаларни гуруҳ бўлиб ишлаб чиқади, шунинг учун бу касбда soft skills кўникмалар ҳам талаб қилинади: хушмуомалалик (сиз офисда эмас, масофадан туриб вазифаларни бажарсангиз ҳам, ҳамкасблар ва раҳбарият билан мулоқот қилишингиз керак бўлади) ва жамоада ишлаш қобилияти керак бўлади.
Иш ҳақи
IT соҳасида иш ҳақи жуда юқори, деган фикр кенг тарқалган. Бу қисман тўғри, чунки кўплаб мутахассисларгаталаб юқори ва талабни қондириш учун ҳали ҳам малакали кадрлар йўқ.
Бошқа томондан, чекланган кўникмаларга эга, соҳага энди кириб келган бошланғич дастурчилар олти рақамли сумма топиши амри маҳол.
Ёши кичикдастурчилар (карьеранинг биринчи босқичи) ойига 30-40 минг рубль олиши мумкин (бу талаба учун анчайин яхши сумма), аммо катта тажриба ва кўникмага эга бўлган мутахассислар, масалан, дастурий таъминот архитекторлари, юз минглаб суммага даъво қилади.
Иш ҳақи борасида тарқоқлик жуда катта. Ва бу касбий маҳоратга боғлиқ. Катта компанияда яхши дастурчи учун ойига 500 минг рубль кўрсаткичи тамомила реал сумма - деди Тарас Татаринов.
Машҳур дастурчилар
Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Сергей Брин, Евгений Касперский ва Павел Дуровларнинг исми албатта барчага яхши таниш. Бу инсонлар IT ва дунёмизнинг ҳозирги ҳолатига келишига катта ҳисса қўшган ажойиб дастурчилар.
Бироқ, кенг жамоатчилик орасида унчалик машҳур бўлмаган ёки миллиардер бўлишга улгурмаган, аммо аҳамияти ва меҳнатининг салмоғи кам бўлмаган дастурчиларни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
Линус Торвальдс - Linux операцион тизими яратувчиси. Уни афсона, деб айта олмаймиз, лекин у замонавий IT қиёфасини белгилаб берган нарсани яратган. Бошқа томондан эса, уни шундай деб айтиш мумкин эмас. У IT оламидаги ўзига хос афсона эмас , лекин у аниқ тарихга кирган. Ёки айтайлик, Деннис Ритчи, C тили яратувчиси – у ҳам ўз ҳиссаси учун хотирланади, ардоқланади ва қадрланади. Аммо у худди Стив Жобс ёки бошқалар каби медиа одами эмас эди. Бу номлар IT оламига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кишига таниш бўлиши даргумон
Ахборот технологиялари ва дастурлашнинг келиб чиқиши ҳақида сўз кетганда, кашшофлар, ота ва она-асосчиларни эсламасдан бўлмайди.
Дарвоқе, оналар ҳақида: математик олим ва лорд Байроннинг қизи Ада Лавлейс тарихдаги биринчи дастурнинг асосчиси ҳисобланади (XIX аср ўрталари). У Бернулли рақамларини машинада ҳисоблаш алгоритмига асос солган
Кўп ўтмай венгер-америкалик математик Жон фон Нейман ҳақиқатан ҳам замонавий компьютернинг ўтмишдоши-иккала дастурни ва улар ишлаш учун фойдаланадиган маълумотларни "сақловчи" машина дизайнини ихтиро қилди.
Агар биз ҳозирги кун ҳақида сўзлайдиган бўлсак, дастурлаш мафкураси ва “Дастурлаш санъати” монументал асари муаллифи Доналд Кнутни эслаб ўтмасдан илож йўқ: унинг машҳур асари дунёдаги барча дастурчилар ўқиши шарт бўлган китоб дея ҳисобланади.
Британиялик Сэр Тим Бернерс-Ли HTTP протоколини яратган, ва деярли бутун Интернет унга асосланган.
URL ва HTML худди халқаро ўргимчак тўри каби- Бернерс-Лининг ақлий фарзандларидир. Жеймс Гослинг машҳур Java дастурлаш тилини, Брэм Коэн BitTorrent протоколини, Бьерн Страуструп C++тилини (C дастурлаш тилининг такомиллаштирилган версияси) ихтиро қилган. Бу ҳам IT оламида муҳим бўлган инсонларнинг тўлиқ рўйхати эмас.
Бу соҳанинг жадал ривожланиши билан бундай номлар кўпаяди деб ишонамиз.