Ўзбекистондан Қозоғистон шаҳарларидан бирига парвозлар тўхтатилди

Ўзбекистондан Ақтауга мунтазам парвозлар бекор қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Ақтау халқаро аэропорти халқаро парвозларни қабул қилишни ва амалга оширишни ёпганлиги муносабати билан 2022 йил 5 январь куни амалга оширилиши режалаштирилган HY-9725/9726 Урганч-Ақтау-Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновлар бекор қилинди.
Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, бу йўналиш бўйича парвозларни амалга ошириш кунлари ҳақидаги қўшимча маълумот кейинроқ тақдим этилади.
“Йўловчилар 5 январь кунига Ақтауга бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар”, — дейилган хабарда.