ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Олмаотада дубинкалар билан қуролланган уч мингга яқин киши шаҳар ҳокимияти биносини ишғол қилди.
Намойишчиларнинг бир қисми ҳокимият биносига бостириб киришди, у ерда ёнғин бошланди деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Полиция ходимлари ёруғлик-шовқин гранаталаридан фойдаланмоқда.
Sputnik Қозоғистон мухбирининг хабар беришича, ҳужумчилар унинг кўз ўнгида бир неча полициячини калтаклашган, улар қалқон ва дубулғаларини олиб қўйишди.