Minecraftда Регистон майдонининг нусхаси яратилди - видео

Minecraftда Регистон майдонининг тўлиқ нусхаси яратилди. Бунинг учун 1 йил вақт ва 15 миллион дона блок керак бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 янв – Sputnik. Дунёда энг оммавий ўйинлардан бири бўлган Minecraft ўйини платформасида Pkmncar никли фойдаланувчи Регистон майдонининг тўлиқ нусхасини яратди.
“Бир йил вақт ва 15 миллион блокдан сўнг, ваниҳоят у тайёр бўлди. Кутиб олинг Регистон майдони, Самарқанд, Ўзбекистон”, - деб изоҳ қолдирган фойдаланувчи.
Minecraft – швециялик дастурчи Маркус Перссон томонидан 2009 йилда яратилган компьютер ўйини. Дастлаб 2009 йилда пайдо бўлган. Ҳозирги кунда барча платформаларда мавжуд: Windows, Android, Apple, Linux, Xbox, Nintendo и другие. Minecraft сўзини – “қазиб олиш” ва “ясаш” деб таржима қилиш мумкин. Ўйинда иштирокчилар турли буюмлар ясаши, уйлар, қуриши мумкин. Шунингдек турли дунёлар яратиш ва жамоалар тузиш бир бирига ҳужум қилиш ҳам мумкин.
Бугунги кунда Minecraft инсоният тарихида энг кўп сотилган (200 млн. дона) ва YouTube платформасида энг кўп томоша қилинган (1 трлн.) компьютер ўйини бўлди.
Ушбу платформада Регистон майдонинг пайдо бўлиши, дунёнинг турли бурчакларида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни орттиради ва келажакда эҳтимол сайёлар оқимини оширади.