Шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келамиз – чемпион

Миллий Олимпиада қўмитасида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимда Нодирбек Абдусатторов келгусида шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келишни ваъда берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Шахматнинг рапид туриб бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга “мард ўғлон” медали, Тошкентда 2-хонали уй калити ва 250 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
"Менинг муваффақиятимга эътибор қаратганингиз учун ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни билдираман, биринчи навбатда президентимизга ҳам. Бизўга кўрсатилаётган эътибордан, биз шахматчилар жуда хурсандмиз.
Ишонтириб айтаманки, бу ғалабамиз энди бошланиши. Ғалабалар бардавом бўлади ва келгусида биз шахмат тожини ҳам Ўзбкистонга олиб келамиз", - деди Нодирбек Абдусатторов.
Ушбу тантанда чемпионнинг отаси ҳам сўзга чиқиб, бугун Ўзбекистонда ўзини энг бахтли ота деб ҳис қилаётганини айтди ва Нодирбек Самарқанд вилоятидан оддий ўқитувчи оиласидан эканини айтиб ўтди ва ўғлининг муваффақиятидан ғоятда мамнун эканини таъкидлади.
Маросимда, шунингдк Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.