Шахмат бўйича жаҳон чемпионига мукофотлар топширилди - фото

Нодирбек Абдусатторовга медаль, уй ва пул мукофоти топширилди. Шунингдек унинг мураббийлари ҳам тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Шахматнинг рапид тури бўйича бир неча кун олдин жаҳон чемпиони бўлган Нодирбек Абдусатторовга мукофотлар тантанали топширилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Награждение Нодирбека Абдусатторова в НОК
Хусусан, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов “Мард ўғлон” медалини Нодирбекнинг кўксига тақиб қўйди.
Награждение Нодирбека Абдусатторова в НОК
Ундан сўнг президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳридан 2 хонали квартира калитини топширди.
Ва бош вазир ўринбосари туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов 250 млн сўм пул мукофоти билан тақдирлади.
Награждение Нодирбека Абдусатторова в НОК
Ундан ташқари маросимда Нодирбекнинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласи 100 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.
Награждение Нодирбека Абдусатторова в НОК
Тақдирлаш маросимининг давоми "Янги Ўзбекистон" боғида давом эттирилди, деб хабар қилмоқда Туризм ва спорт вазирлиги.