ТОШКЕНТ, 3 янв - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги 5 кундан буён кетма-кет коронавирусдан ўлим қайд этилмади, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Шунингдек республикада касалланишлар сони камайишда давом этмоқда: 2 январь куни Ўзбекистонда 64 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, кетма-кет бешинчи кун ўлим ҳолати қайд этилмади", - дейилган хабарда.
2022 йилybyu 2 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 кишини ташкил қилди. Шу кунга қадар жами касалланганлан - 199182 киши.
Янги касалланиш ҳолатларининг: 19 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Хоразм вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 3 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида аниқланган.
Республика бўйича соғайганлар жами сони 196444 кишини ташкил этиб соғайиш кўрсаткичи 98 %ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланиш ҳам муваффақиятли давом этмоқда.
31 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 39 203 933 доза вакцина қўлланилган. Улардан: 1-босқич эмланганлар - 18 838 626 кишини, 2-босқичда эмланганлар - 13 507 790 нафарни ва 3-босқич эмланганлар 6 857 517 нафарни ташкил этган.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 87,8 % ташкил қилмоқда.