Японияда бир умр ҳимоя қиладиган коронавирусга қарши вакцина яратилмоқда

Токио тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари бундай вакцинанинг асоси қилиб чечакка қарши вакцинани олишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Японияда COVID-19 га қарши бир умрлик иммунитет бера олиши мумкин бўлган вакцина яратилмоқда. Унинг клиник тадқиқотлари 2023 йилга режалаштирилган. Бу ҳақда “The Japan Times” газетаси хабар бермоқда.
Токио тиббиёт тадқиқотлари институти мутахассислари профессор Митнори Кохара бошчилигида бундай вакцинанинг асоси қилиб чечакка қарши вакцинани олишган. XVIII асрда яратилган чечакка қарши вакцина инсон учун хавфли бўлмаган мол чечаги вирусига эга ва инсониятга касаллик устидан ғалаба қозонишга ёрдам берган.
Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцинанинг клиник тадқиқотларига рухсат берилди
Энди эса япон олимлари унинг асосида SARS-CoV-2 коронавирус оқсилига эга рекомбинантли вакцина яратишмоқчи. Улар бундай вакцина бир умрлик иммунитет бериши мумкинлигини айтишмоқда.