ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистонда Янги - 2022 йилнинг биринчи суткасида 2316 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу сўнгги беш йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, уларнинг 1198 нафари ўғил, 1118 нафари эса қиз бола. Дунёга келган болаларнинг 12 тасини икки ҳомилали, 1 тасини тўрт ҳомилали эгизаклар (жами 28 нафар чақалоқ) ташкил қилади.
“Энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (270 нафар) қайд этилди”, - дейилади хабарда.
Ҳудудлар кесимида иккинчи ўринда Фарғона (239), учинчи ўринда Наманган (218), тўртинчи ўринда эса Сурхондарё вилоятлари (213) қайд этилди.
Қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Қашқадарё (210);
Андижон (197);
Тошкент шаҳри (177);
Қорақалпоғистон (156);
Тошкент вилояти (155);
Хоразм (115);
Бухоро (113);
Жиззах (102);
Навоий (90),
Сирдарё (61).
Маълумот учун, Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январь куни 1961 нафар, 2019 йилнинг шу куни 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар ҳамда 2021 йилнинг айни шу санасида 1644 нафар чақалоқ дунёга келган эди.