ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Украина армияси Донбассдаги жанг чизиғидаги Валуйское қишлоғида жойлашган мактабда ўт очиш позицияларини жиҳозламоқда. Бу ҳақда Луганск халқ республикаси (ЛХР) Халқ милицияси расмий вакили Иван Филипоненко маълум қилди.
“Ўтган сутка давомида 27 декабрь куни украин миллатчи жангарилари томонидан эгаллаб олинган бу аҳоли пунктининг мактабида миллатчилар тактик бўлинмаси штабини кенгайтириш ва синфларда ўт очиш позицияларини жиҳозлаш давом эттирилди”, - деди у.
Филипоненконинг сўзларига кўра, бино олдида қуролланган, раздедка артиллерия қурилмарига эга кўплаб кишиларни кўриш мумкин.
У Киев томонидан умумтаълим мактаб биносидан жанговар бўлим штаби ва украин артиллериясининг бошқариш пункти сифатида фойдаланиши ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим ва халқаро гуманитар ҳуқуқни жиддий бузилиши эканини таъкидлади.
Донбассда 2020 йилнинг ёзидан буён сулҳни таъминлашнинг қўшимча чоралари амал қилади. Улар ўт очишни, аҳоли пунктларида ва улар яқинида қурол-аслаҳаларни жойлаштиришни, ҳужумкор ва разведка-қўпорувчилик ҳаракатлари тўлиқ тақиқлашни ўз ичига олади. Шунингдек, позицияларни жиҳозлаш ва туташ чизиғи яқинида дронлардан фойдаланиш тақиқланади.