Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш кескин камайди

Ўзбекистонда 2022 йил бошида йил ўтган йилнинг март ойидан буён энг паст кунлик кўрсаткич қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Кеча, 1 январь куни, Ўзбекистонда 88 кишида коронавирус қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, бу 2021 йил март ойидан буён энг паст кунлик кўрсаткич.
Кеча аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Андижон, 8 таси Бухоро, 3 таси Жиззах, 3 таси Наманган, 17 таси Самарқанд, 1 таси Сирдарё, 7 таси Фарғона, 9 таси Хоразм, 4 таси Тошкент вилоятларида қайд этилган. Энг кўп 29 таси Тошкент шаҳрида аниқланган.
Ўзбекистонда кетма-кет учинчи кун коронавирусдан ўлим қайд этилмади
Қорақалпоғистонда, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида касалланиш қайд этилмаган.
Мамлакатда касалланганларнинг сони 199 118 нафарга етган. Шулардан 196 337 нафари (+119) тўлиқ соғайиб кетган.
Кетма-кет тўртинчи кун ўлим қайд этилмади. Коронавирусдан ўлим охирги марта 28 декабрь куни кузатилганди. 1 январь ҳолатига кўра, қурбонлар сони 1485 нафарлигича қолмоқда.