Олимпия ва Паралимпия ҳаракати қандай ривожлантирилади

Хусусий клублар ташкил этилади. Футбол, баскетбол, волейбол каби жамоавий спорт турлари ривожлантирилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўзбекистон Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини тубдан ривожлантиришга бел боғлаган. Олдинга қўйилган мақсадлар муҳокамага қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасида айтиб ўтилган.

Жамоавий спорт турлари

Ҳукумат Олимпия ўйинларига киритилган жамоавий (футбол, гандбол, баскетбол, волейбол, регби, чим устида хоккей, бадминтон, сув спорти) ва бошқа спорт турларини ривожлантиради.
2022 йилда 23 та янги болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этилади. 2026 йилга келиб улар сони 373 тага етказилади.
2026 йил Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш бошланади.
Хусусий клублар ташкил этилиши кутилмоқда.

Паралимпия спорт турлари

Паралимпия спортчилари орасида соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади. Паралимпия спорт турлари рўйхатига киритилган спорт турларини спорт таълим муассасаларида ташкил этилади.
Бу билан Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 100 дан ортиқ лицензияларни қўлга киритиш режа қилинган.
Мавжуд салоҳият ва имкониятдан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштириш.

Қишки спорт турлари

2026 йилга қадар қишки ва экстремал спорт турлари, шу жумладан тоғ-чанғи спортини ривожлантириш мақсадида салоҳиятли ҳудудларда зарур инфратузилмани яратилади. Бунда энг илғор ва инновацион технологиялар жалб қилинади.
Қишки спорт турларига ихтисослаштирилган ҳудудларда тегишли спорт турлари ривожлантирилади. Миллий жамоа аъзолари шакллантирилиб, 2023 йилдан бошлаб ҳалқаро мусобақаларда уларнинг иштироки таъминланади.
Ўзбекистон 2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинларига камида 10 та лицензияни қўлга киритиш, 2030 йилдаги Олимпия ўйинларига камида 20 та лицензияни қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонлик тоғ чанғичиси қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди
Ўзбекистонда янги спорт ассоциацияси ташкил этилди
Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўради