Лионель Месси коронавирусга чалинди

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Лионель Мессида коронавирус аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Франциянинг “Пари Сен-Жермен” клуби ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мессидан ташқари, ПСЖнинг Хуан Бернат, Серхио Рико ва Натан Битюмазаля футболчиларининг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Ҳозир вирус юқтириб олган бу футболчилар ўзларини яккалашган.
Ёз ойида кўп йиллар давомида Испаниянинг “Барселона” клубида тўп сурган Лионель Месси ПСЖга келиб қўшилган эди.

Мавзуга оид:

Месси ПСЖга ўтди ва парижликлар шарафини ҳимоя қилади
Месси – етти карра “Олтин тўп” соҳиби
Месси, Роналду, Неймар: энг кўп даромад оладиган футболчилар - фото
Роналду коронавирусга чалинди