ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Коронавирус пандемияси 2020 йилда якунланиши мумкин, бунинг учун ҳамма мамлакатларни тенг равишда вакциналар билан таъминламоқ даркор. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ўзининг Янги йил муносабати билан сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ҳозир, бу пандемиянинг учинчи йилига қадам қўяётган пайтда, менинг ишончим комилки, бу йил пандемиянинг сўнгги йўли бўлади, агар биз унга биргаликда барҳам берсак”, - деди Гебрейесус.
Пандемияни тугатиш учун, ЖССТ директорининг сўзларига кўра, барча мамлакатлар 2022 йил ўртасига келиб алоҳининг 70 фоизини эмлашнинг глобал мақсадига эришиш учун биргалашиб иш тутишлари зарур.
Ҳамма мамлакатлар аҳолиси бунга ўз ҳиссаларини ниқоб тақиб, ижтимоий масофага риоя қилиб, одамлар гавжум жойларга бормай қўшиши мумкин.
Гебрейесуснинг таъкидлашича, янги штаммларнинг, жумладан, “омикрон”нинг пайдо бўлишига тор миллатчилик ва айрим мамлакатлар томонидан вакциналарнинг ҳаддан зиёд захира қилиб олингани кўмаклашган. Бу адолат тамойилларига зид.
“Агар бу адолатсизликка барҳам берсак, биз пандемияни енгамиз”, - дея хулоса қилди ЖССТ раҳбари.