Энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Тошкентда қандай кутиб олинди – фото

Абдусатторов келгусида шахматнинг классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Польшадаги шахматнинг тезкор (рапид) йўналишида чемпионликни қўлга киритган Нодирбек Абдусатторов ва Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа вакиллари Тошкентга қайтиб келишди.
Кутиб олиш маросимида Туризм ва спорт вазирлиги ходимлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси вакиллари, журналистлар, кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар иштирок этишди.
Карлсендан Непомняшийгача: Абдусатторов чемпионлик йўлида кимлар устидан ғалаба қозонди
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Абдусатторов келгусида классик йўналишда жаҳон тожини кийиш ниятида эканини билдирган.
Шахматнинг блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида эса ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров эса 8-ўринни эгаллади. Шахматчи 21 имкониятдан 13,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Мирзиёев Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади. Унга квартира совға қилинади
Эслатиб ўтамиз, Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида 17 ёшли ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ғалаба қозониб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпион бўлган эди.
1 / 5
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди
2 / 5
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди
3 / 5
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди
4 / 5
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди
5 / 5
Нодирбек Абдусатторов Тошкентда кутиб олинди