Фарғона вилоятидаги ҳаммомда юз берган портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Портлаш оқибатида ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган. Уч киши воқеа жойида вафот этган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги ҳаммомда газ портлади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 31 декабрь куни соат 17:00 да туманнинг Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган.
Воқеа жойига вилоят ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.
Ушбу ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Жабрланганлар туман шифохонасига жойлаштирилган.
Самарқанддаги ошхонада рўй берган портлашда ўн киши жароҳатланди
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.