ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасини маъқуллаши мумкин. Бу ҳақда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова маълум қилди.
Турдиқулованинг сўзларига, ЖССТ 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинасини маъқуллаши мумкин.
Ҳозир ташкилотга тақдим этиш учун ҳужжатлар ҳозирланмоқда.
Сўнгги тақдим этилган маълумотларга кўра, шу кунга қадар Ўзбекистонда жами 39,2 миллион дозадан ортиқ, жумладан, “Спутник V” вакцинадан фойдаланилган.
Эмланиши режалаштирилганларнинг 87,8 фоизи (18,8 млн киши) вакцинанинг биринчи дозасини олишга улгуришган, 63,1 фоизи (6,8 млн киши) эса тўлиқ эмланиб бўлган.