Россиялик шифокор одамга бир қараб саратон белгисини аниқлаш усулини айтди

Шифокор Елена Малишева: бўйин ва қўлтиқдаги қора чизиқлар ошқозон саратони аломати бўлиши мумкин
Sputnik
Танадаги тўқ малла чизиқлар ошқозондаги зарарли ўсимта белгиси экани ҳақида дарак бериши мумкин. Бу ҳақда россиялик шифокор ва телебошловчи Елена Малишева “Первий канал” эфирида маълум қилди.
“Ўзингизга яхшилаб разм солинг. Агар қўлтиқ ва бўйинда қора чизиқларни кўрсангиз, асло иссиқда куйибман дея ўйламанг. Бу акантоз деб аталадиган ўта жиддий симптом”, - дейди мутахассис
Унинг ҳамкасби врач-иммунолог Андрей Продеуснинг қўшимча қилишича, бу симптом тухумдон поликистиози, қандли диабет ва дерматит касаллигининг белгиси ҳамдир.
Шифокор ўзида бундай аломатни сезган ҳар бир кишига ошқозон саратони хавфини бартараф этиш учун гастроскопиядан ўтишни маслаҳат берди.

Мавзуга оид:

Парҳез тутган ўсимта: овқатланиш билан саратон қанчалик боғлиқ?
Саратонни даволашнинг самарали усули топилди
Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белги
Саратон касаллигининг 95 фоиз сабаблари айтилди