Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш де-факто амалга ошмоқда - Замир Кабулов

Ҳозир Қобулда 8та давлат элчихонаси тўлиқ ишламоқда, яна 4-5та давлат элчихоналари очилиш арафасида. Шу тариқа Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш де-факто амалга ошмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Sputnik мухбирининг Росия Толибон*ни қачон тан олади, деган саволига Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов жавоб берди.
- Россия "Толибон"*ни қачон тан олади?
- Биз ҳозир Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш ёки олмаслик ҳақида ўйлаётганимиз йўқ. Айни дамда Кобулда Россия элчихонаси тўлақонли фаолият юритмоқда. Биз у ерда ёлғиз эмасмиз. Яна 7 та давлат элчихоналари ишламоқда. Ундан ташқари 4-5 та давлат элчихонаси очилишга тайёрланмоқда. Ана шундай кичик-кичик қадамлар билан тан олиш де-факто амалга ошмоқда.
- "Толибон"* ўз ҳукуматини инклюзив деб атамоқда, шу тўғрими?
- Ҳозир "Толибон"* ўзини ғолиб деб ҳис қилмоқда, шунинг учун улардан ҳозир бирор ўзгариш кутиш қийин. Иккинчидан, уларнинг 20 йиллик урушда иштирок этган аъзолари олдида ҳам маълум мажбуриятлари бор. Учинчидан, кечагина душман томон бўлган кишиларни ҳам улар ҳукумат бошига дарров чиқариб қўя олмайди.
- Бу жараён давом этмоқда, лекин жуда секин. Яқинда улар иқтисод вазири лавозимига бадахшонлик тожик, унинг ўринбосари ҳазора миллатига мансуб кишини тайинлашди.
- Этно-сиёсий инклюзивлик деганда Россия нимани тушунади?
- Афғонистонда 4т а асосий миллат яшайди. Булар пуштунлар (тахминан 50%), тожиклар (30%), Ҳазоралар (15%), қолганлар ўзбек, туркам ва бошқа миллатлар. Бизнинг фикримизча, ушбу миллатларнинг барчасининг вакиллари ҳукумат бошқарувида турли даражадаи иштирок этиши керак. Ўшанда ушбу миллатлар ўзини қулай ҳис қилади.
Бу фақат бизнинг истагимиз эмас. Хитой ҳам, Покистон ҳам, Эрон ҳам шундай фикрда. Биз ҳеч кимни ёқламаймиз ва кимни ва қандай танлашга аралашмаймиз, буни "Толибон"* ва афғон халқининг ўзи ҳал қилиши керак.
Туркия, Дубай ва бошқа давлатга қочиб кетган собиқ сиёсатчиларни қайтаришни "Толибон"* унчалик истамайди, чунки улар собиқ ҳукумат даврида коррупцияга аралашган, деб ҳисоблашади.
- “Кенгайтирилган учлик” форматида Афғонистон борасида учрашув бўладими?
- Биз келгуси йил январь охири февраль ойининг бошларида Россия, Хитой, АҚШ ва Покистон иштирокида Кобулда ана шундай учрашув ўтказишга келишиб олдик. Албатта унда "Толибон"* ҳам иштирок этади.
- Афғонистонда 15 август куни содир бўлган воқеаларда ким айбдор? "Толибон"* ҳукуматни қўлга киритди, президент қочиб кетди.
- Бу борада қочиб кетган ҳукуматнинг гапига қулоқ солиш керак эмас. Улар албатта ўзларини оқлашга уринмоқда, лекин буни яхши уддалай олишмаяпти. Умуман Афғонистонда сўнгги 20 йил, айниқса сўнгги 10 йилда содир бўлган воқеаларга Ашраф Ғани ҳукумати айбдор дейиш мумкин. Лекин улар қўғирчоқ. Ҳақиқий айбдор эса – уларнинг эгасида. Уларни ҳукумат бошига олиб келган ва у ерда сўнгги 20 йил давомида ушлаб турганларда. Афғонистоннинг сўнгги 10 йилдаги ҳукумати суверен бўлмаган. Улар доим кучли босим остида бўлга ва айтилган ишни бажарган.
Тўлиқ интервьюни рус тилида видеолавҳамизда томоша қилинг.
* БМТ томонидан террорчилик ҳаракати учун тақиқ остига тушган гуруҳ.