Янги йилда омадни жалб қилиш учун 2022 йилги ҳомийси бўлган Қора сув йўлбарси ранг-барангликни ва ола-булаликни ёқтирмаслигини ёдда тутиш керак. Янги йил арчасини безаш учун энг замонавий ранг комбинациялари бизнинг материалимизда.
Янги йил муҳитини яратишда кўпчилик йил рамзи “ёқтирадиган” мода тенденциялари ва рангларни ҳисобга олишга ҳаракат қилади. Мунажжимлар фикрига кўра, ҳар бир янги йил ҳомийси бўлган жонзотнинг ранг борасида ўз афзал кўрадиганлари бор.
Қора сув йўлбарси ҳам бундан мустасно эмас. Мунажжимлар Янги йил байрамини кўк, олтин, кумуш ранглармуҳитида нишонлашни маслаҳат беради.
Нима учун ранглар бунчалар муҳим? Хитой тақвимига кўра, йил рамзига таъсир қилувчи ҳар бир сайёра ўз рангларига эга. Масалан, 2022 йилда Қора сув йўлбарсининг сайёраси Юпитер.
Бу сайёрага хотиржам, сокин ранглар хос. Янги йил арчасини безашда буни ҳисобга олиш керак.
Янги йил арчасига мос ранглар комбинацияси:
қора, оқ, кулранг;
сут ва олтин ранглари;
кумуш, бронза, мис;
кўк ранги ва унинг барча турлари;
яшил, фируза, ялпиз
Байрам арчасини қандай безаш керак?
Минимализм бўлиши лозим - йўлбарс мўтадилликни яхши кўради. Геометрик арчабезаклари ҳам яхши танлов.
Шунингдек, 2022 йилда табиий материаллардан фойдаланган ҳам яхши - дарахтни ҳақиқий арча ғуддалари, лента ва бантлар билан безаш мумкин.
Арчани безашда қандай ранглардан фойдаланмаган яхши?
Қизил ва бинафша рангларидан. Бироқ, агар сиз айнан шу рангга бурканган Янги йил арчасини хоҳласангиз, фақат юмшоқ рангларни танланг. Рангларни ўйинчоқлар билан масалан, хира рангдаги янги йил пуфаклари билан “юмшатиш” мумкин.