ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Ўзбекистонда коррупция содир этган шахсларнинг давлат хизматига қабул қилинмаслиги белгиланмоқда. Қонунчилик палатаси депутатлари 28 декабрь куни "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди.
Қонун лойиҳаси билан давлат фуқаролик хизматини тартибга солиш ва тегишли субъектларнинг ваколатлари, давлат фуқаролик хизматчисининг мақоми, одоб-ахлоқ қоидалари, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги белгиланмоқда.
Ҳужжатда давлат фуқаролик хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.
Лойиҳада давлат хизматчиларининг даромади ва мол-мулкини декларациялаш, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмаслиги каби нормалар ўз аксини топмоқда.
Мавзуга оид:
Порахўрлик максимал муддатни 20 йилгача ошириш таклиф қилинмоқда
Давлат коррупция ҳақида хабар берганларнинг қариндошларини ҳимоя қилади
Ўзбекистонда порахўрларнинг очиқ электрон реестри юритилади
“Пора беришга мажбур бўлдим”: энди махсус дастурий таъминотга шикоят қилиш мумкин
Президент порахўрлик учун жавобгарликка тортилган мансабдорлар сонини очиқлади