ТОШКЕНТ, 29 дек - Sputnik. Санкт-Петербургда 28 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан ташкил қилинган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштрирок этди.
Саммит бошида давлат раҳбарлари Россия бош санитар шифокори Анна Попованинг эпидмиологик вазият бўйича ҳисоботини тинглашди. Анна Попова ўз нутқида МДҲ давлатларининг биологик ва эпидемиологик хавфсизлик тизимларининг ўзаро ўхшашлиги ва боғлиқликлари ҳақида айтиб берди.
Саммит лидеров СНГ в Санкт-Петербурге
© Пресс-служба президента Узбекистана
Саммитнинг давоми ёпиқ эшитлар ортида журналистлар иштирокисиз бўлиб ўтди.
Унда давлат раҳбарлари, жорий йилги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, - деб хабар қилмоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев МДҲни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида асосий эътиборни уч йўналиш: сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликка қаратишни таклиф этди.
Саммит лидеров СНГ в Санкт-Петербурге
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантириш ва транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.
Иштирокчиларнинг эътибори глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олган ҳолда барқарор “яшил” тараққиётга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини мамлакатларимиз иқтисодиётларининг рақобатли устунликлари ва бир-бирини тўлдириб туришидан фойдаланган ҳолда таъминлаш масалаларини ҳал қилишга доир янги ёндашувлар ишлаб чиқиш долзарб экани қайд этилди.
Общее фотографирование участников неформального саммита руководителей государств - участников Содружества Независимых Государств (СНГ) в Константиновском дворце
© Sputnik / Михаил Климентьев
/ Сўз якунида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон МДҲ доирасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришнинг қатъий тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади ҳамда саммит иштирокчилари ва улар орқали биродар халқларни яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
Маълумот учун, сўнгги йилларда Ўзбекистон ўзининг МДҲдаги иштирокини фаоллаштирган. Хусусан, Республика 40 дан зиёд кўп томонлама битимни имзолади ва ташкилотнинг 23 та органига қўшилди ва ўтган йилда илк бор МДҲга раислик қилди.
Саммит лидеров СНГ в Санкт-Петербурге
© Пресс-служба президента Узбекистана
Саммитда шунингдек, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ҳам иштирок этди.