Ёрдамчиси билан хизмат сафарига борган Украина таълим вазири ўринбосари ишдан ҳайдалди

Украина таълим вазири ўринбосари Игорь Гарбарук ишдан бўшатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Украинада ўз ёрдамчиси билан Львовга борган таълим вазири ўринбосари Игорь Гарбарук ишдан бўшатилди.
Амалдор "ўз хоҳишига кўра" лавозимидан озод этилди, деди Олий Рада депутати Гришина.
Илгарироқ, Гарбарук ўз ёрдамчиси билан Львовга энергия самарадорлиги кўргазмасида иштирок этиш, ўқув ва амалий марказларни текшириш учун келганди.