ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ноқонуний меҳнат фаолияти учун 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари нафақат жаримага тортилиши, балки Россиядан чиқариб юборилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги эслатма берди. РИА Новости.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси президенти томонидан меҳнат мигрантлари учун жорий этилган вақтинчалик чоралар 2021 йил 31 декабрда тугайди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йилнинг март ойидан буён 7 миллиондан ортиқ хорижлик рухсат берувчи ҳужжатларни олди, шулардан 1,5 миллион нафари Россияда ўз мақомларини тартибга солди.
Шу билан бирга, Россия Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 31 декабрга қадар ишлаш учун ҳужжатлари бўлмаган хорижликларга зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишни қатъий тавсия қилади. Бундан ташқари, иш берувчилар чет элликлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириши ва бу ҳақда уч кун муддатда Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларини хабардор қилиши зарур.
Мигрантларни ноқонуний ишга олган иш берувчилар ҳар бир фуқаро учун 800 минг рублгача жарима тўлайди.