Яқин келажакда мигрантлардан воз кечишнинг ҳеч иложиси йўқ - Хуснуллин

Яқин келажакда қурилиш майдонларда мигрантлардан воз кечишнинг иложиси йўқ – Марат Хуснуллин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Яқин келажакда қурилиш майдонларида мигрантлардан воз кечишнинг ҳеч иложиси йўқ, деди Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин “Ведомости” газетасига берган интервьюсида. РИА Новости.

"Яқин йилларда бундай қарор қабул қилишнинг иложиси йўқ. Шаҳар фақат уларнинг сонини чеклаши мумкин. Ҳақиқатнинг кўзига тик қарайлик! Мигрантларнинг бошқа давлатдан келиши, бошқа тилда гаплашиши, уларнинг маданияти бошқа бўлиши одамларга ёқмайди. Лекин мигрантлар ишга жалб қилинганда хизматларнинг таннархи анча арзон бўлади ", - деди у Москва мэриясининг яқин хориждаги меҳнат мигрантларидан воз кечиш режалари ҳақида изоҳ берганда.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, мигрантлар меҳнатидан фойдаланадиган барча хизматлар, агар уларни жалб этишдан воз кечилса, уларнинг нархи камида 30 %га ошади.

"Бу ҳолда, ким кўчаларни тозалайди? Ким қуради? Уларнинг меҳнати ишлатиладиган барча хизматларнинг нархи камида 30%га ошади. Бунинг учун охирги истеъмолчи тўлайди”, - деди Россия бош вазири ўринбосари.

Хуснуллин "ҳозир мамлакатда 6 миллион хорижлик ва 75-78 миллион ишлайдиган россияликлар мавжуд", деб қўшимча қилди.