"Тахтақорача" довони автомобил ҳаракати учун қайта очилди - ФВВ

Йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш натижасида "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди, деб хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Фақулодда вазиятлар вазирлиги тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва қордан тозалаш ишларини мувофиқлаштириб борди. Амалга оширилган зурурий тадбирлар натижасида бугун, 27 декабрь куни соат 08:30 да "Тахтақорача" довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 26 декабрь куни "Тахтақорача" довонида тинимсиз қор ёғиши оқибатида йўлнинг юза қисмида музламалар хосил бўлганлиги боис, автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.