Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин йил охирига қадар яна бир учрашув ўтказади

Эртага Санкт-Петербургда МДҲ нормасмий саммити бўлиб ўтади, унда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан 28 декабрь куни Санкт-Петербургда МДҲ раҳбарларининг анъанавий норасмий учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Кремль.
Ўзбекистон раҳбари ҳам ушбу учрашувда иштирок этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов 2021 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Уларнинг (Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг — таҳр.) доимий ва самимий алоқалари ҳамкорликнинг барча йўналишларига доимий туртки бериб туради. Айтмоқчи, эртага Санкт-Петербургда, МДҲ норасмий саммити доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтади", - деди Мальгинов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия президентлари 19 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи доирасида учрашув ўтказишган эди. Ўшанда 18та муҳим давлатлараро ҳужжатлар имзоланган эди.