Бухорода машина уриб кетган Миллий гвардия ходими вафот этди

УАЗ ҳайдовчиси тўхташ ишорасини менсимасдан Миллий гвардия ходимини автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. 20 декабрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида Миллий гвардия ходимини хизмат вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Миллий гвардиянинг Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. соат 05:15 ларда ўзларига бириктирилган Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Қумли ГТК мобил" йўналишининг 34−42 кмдаги йўналишни қўриқлашга юборилган.
Хизмат вақтида улар йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан ҳаракатланиб келаётган "УАЗ" машинасига тўхташ ишорасини беришган. Бироқ ҳайдовчи А.А. ходимларнинг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланишни давом эттирган.
Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд аёлни уриб юборди
Шундан сўнг у Миллий гвардия ходими Ҳ.А.ни автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборган. Оғир тан жароҳати олган 39 ёшли ходим воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи эса қочиб кетган.
Суриштирувлар натижасида Куйдим маҳалласида яшовчи 44 ёшли ҳайдовчи А.А. қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентда “Дамас” уриб юборган 10-синф ўқувчиси вафот этди
24 декабрь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов вилоят сектор раҳбарлари, туман сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар масъуллари билан гумонланувчи яшайдиган Куйдим маҳалласида мазкур жиноятни муҳокама қилган.
Муҳокамада жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинган ҳамда келгусида бу каби жиноятларнинг олдини олиш учун масъулларга аниқ кўрсатмалар берилган.