Айрим давлат ОТМларига контракт нархини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди

Ўзбекистонда 2022 йилдан 35та давлат олийгоҳларига қатор молиявий амалиётларни мустақил амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб, 35та давлат ОТМларига бир қатор молиявий амалиётларни мустақил белгилаш ҳуқуқи берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг 24 декабрь куни имзоланган 61-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга кўра, давлат ОТМлариги 2022 йил 1 январдан бошлаб қуйидагилар молиявий амалиётлар бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилади:
контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
хорижийан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.
Молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМлари орасида ТДЮУ, ТДИУ, ЖИДУ, ТАТУ, Шарқшунослик, Транспорт университетлари, ЎДЖТУ, Техника университети, Кимё-технология ва Фармацевтика институтлари, СамДУ, СамДТИ, СамДЧТИ, Урганч, Қорақалпоқ, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона, Гулистон Давлат университетлари ва бошқалар бор.