Алимардон Маҳмудов Тверда 4 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчи шорт-трек бўйича “Ёш югурувчи” минтақалараро мусобақасида 4 йўналишда ғалаба қозонди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Алимардон Маҳмудов Тверь шаҳрида ўтган шорт-трек бўйича “Ёш югурувчи” минтақалараро мусобақасида 4 йўналишда ғалаба қозонди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Маҳмудов 222, 333, 500 ва 2000 метр масофаларга кечган баҳсда ўз тенгқурлари орасида (11 ёш) марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медалларга сазовор бўлди.
Алимардон Махмудов
Ўзбекистонлик спортчи Россияда доимий машғулот олиб бормоқда
Эслатиб ўтамиз, Алимардон Маҳмудов сентябрь ойида Москва вилоятида бўлиб ўтган шорт-трек бўйича болалар ўртасидаги халқаро турнирда учта, ноябрда Ярославлдаги мусобақада иккита олтин медални қўлга киритган эди.