“Газпром” Европа айбловларини рад этди

Компания ёқилғини илгари тузилган шартномалар асосида етказиб бераётганини маълум қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Россиянинг “Газпром” компанияси Европага етарлича газ етказиб бермаётгани борасидаги айбловларни рад этади. Бу ҳақда компания расмий вакили Сергей Куприянов маълум қилди.

“Россия ва “Газпром”га нисбатан биз Европа бозорига кам газ етказиб бераётганимиз борасидаги барча айбловлар мутлақо асоссиз, номақбул, ҳақиқатга тўғри келмайди. Оддий қилиб айтганда, уйдирма ва ёлғон”, - деди Куприянов “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Унинг сўзларига кўра, истеъмолчилар шартномаларда кўзда тутилган йиллик ҳажмларни танлаб бўлишган. Мисол тариқасида у Франция ва Германияни келтирди.
Ҳозир “Газпром” қувватларни аризалар асосида сақлаб қўймоқда. Шу билан бирга компания 15 декабрь куни Украина орқали транзит бўйича мажбуриятларини бажариб бўлган.
Компания ўн бир ярим ой мобайнида чет эл мамлакатларига ёқилғи етказиб беришни 178,1 миллиард кубометргача оширган. Бу ўтган 2020 йилнинг мос даврига кўра қарийб 5 фоизга (8,2 миллиард кубометр) кўпроқ.
Германия, Италия, Руминия, Польша, Дания, Финляндия ва айрим бошқа давлатлар энг кўп Россия газини олишган.
“Газпром” амалдаги узоқ муддатли шартномалар доирасида ёқилғининг қўшимча ҳамжларини етказиб беришга тайёр, уларни етказиб бериш нархи спотдагига қарагандан анча паст, дейди Куприянов.
Европа Россияга тўлашга маҳкум: қиммат бўлади
Қолаверса, компания таъкидига кўра, сўнгги кунларда Германиядан Польша, чамаси, кейин Украинага кунига уч миллиондан беш миллион кубометргача ҳажмда реверс етказиб берилмоқда.
“Газ боз устига газнинг аллақачон 47 фоизини олиб қўйган Германия ҳудудидаги ерости омборлардан олиб чиқилмоқда, қиш эса энди бошланмоқда. Энг оқилона бўлмаган қарор”, - дея қўшимча қилди “Газпром” вакили.
Бу етказиб беришлар нархи Россия томонидан контракт ҳамжлари бўйича етказиб берилаётган нархдан юқоридир.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин “Газпром” узоқ муддатли шартномалар асосида ресурсларни етказиб бераётгани, немис ва француз контагентлари эса харид қилишга аризаларини беришмаганини маълум қилган эди.
Шу тариқа Путин Европада ёқилғининг рекорд даражада қимматлаши ва Москвага қўйилган айбловларга муносабат билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Европанинг ўзи Россия газини реверсга тушириб, хом ашё нархи кўтарилишига сабабчи бўлган.

Мавзуга оид:

Сербия Россия туфайли газдан катта маблағ тежаб қолмоқда - Вучич
Ўзлари қазиган чоҳ: Европа Россиядан газ бумерангини олди
Молдова газ учун қарзини узмасдан янги шартнома тузишни сўраяпти
Европада энергетик инқироз - ким айбдор?