Минглаб тахминлар, онгли ёлғонлар ва тасодифий алданишлар сўнгги 80 йилдаги энг муҳим воқеанинг тарихий ҳақиқатини тубдан бузиб кўрсатади. Журналистлар, олимлар ва актёрлар томонидан яратилган ўзининг формати ва маъносига кўра ноёб лойиҳа тарихни “бошдан ўтказишга” ва Учинчи Рейх жиноятчиларининг айбдорлигини исботлашга чақиради. "Нюрнберг.Халқлар VRдикти" - инсониятга қарши жиноят ҳақида биринчи “тўлиқ” метражли ҳужжатли VR-детектив.
“Ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пакт (Молотов-Риббентроп пакти номи билан ҳам машҳур) билан Германия ва СССР Европа ва мустақил давлатлар ҳудудларини икки тоталитар режим ўртасида бўлиб олиб, Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига замин яратди”. Европа Парламенти резолюциясидан
Гитлерни уруш бошлашга ҳақиқатдан СССР ҳам мажбур қилдими? Фашистлар жиноятлари учун СССР ҳам Германия баробар жавобгарми? Унда Учинчи Рейх раҳбарлари қандай жиноятлари учун судланган эди?
Ҳар қандай мактаб ўқувчиси ҳам "нацистлар ёмон" дейди, бироқ негалигини ҳамма ҳам тушунтира оладими? Учинчи Рейхнинг асосий раҳбарлари устидан суд жараёни нима учун халқлар ҳукми дея аталди? Унутганларга фашистлар жиноятлари даҳшатли эканлигини эслатиш, билмаганларга эса айтиб бериш вақти келмадимикан?
"Россия Сегодня" Халқаро Ахборот Агентлиги М. Горкий номидаги Москва бадиий театри иштироки ва Рус ҳарбий тарихий жамияти (РВИО) кўмагида “Нюрнберг. Халқлар VRдикти” номли ноёб VR-детективни намойиш қилади.
“Нюрнберг. Халқлар VRдикти” VR-детектив ҳикоясида сиз бошқа бир инсон ролини ўйнамайсиз. Сиз шахсан ўтмишга саёҳат қилиш ва ўз терговингизни ўтказиш, Учинчи Рейх раҳбарларининг жиноятларига оид ҳақиқий далилларни топиш ва ўз ҳукмингизни чиқариш имкониятига эга бўласиз.
Қандай қилиб бутун бошли бир халқни ўз устунлигига кўр-кўрона ишонадиган ва бошқа халқларни шафқатсизларча йўқ қилишга ундаш мумкин? Қандай қилиб барча халқаро шартномаларни бузган ҳолда Германияни яширинча урушга тайёрлашга муваффақ бўлишди? Қандай қилиб нацистлар ҳокимиятни эгаллашга муваффақ бўлди ва бунда уларга ким ёрдам берди? Ҳамон кўп саволларга жавоб бериш қийин.
30-йилларнинг иккинчи ярмида ҳаммаси уруш томон кетаётган эди. Уруш ҳақида кўчада ҳам гапиришди, матбуотда ҳам у ҳақида ёзишди ва сиёсатшунослар ҳам у ҳақида башорат қилди.
1938 йилда Франция Риббентроп-Бонне пактини имзолади, унга кўра у фашистлар Германиясининг сўнгги йиллардаги барча аннекцияларини тан олди ва ўзаро тажовуз қилмаслик тўғрисида келишиб олди. Кейинчалик француз сиёсатчиси Поль Рейно Риббентроп билан музокаралардан сўнг Боннеда "бундан буён немис сиёсати большевизмга қарши курашишга қаратилган таассурот қолдирди", деб ёзган эди. Рейх унинг шарқий йўналишда кенгайиш истаги борлигини аниқ билдирди...".
Икки йил олдин, 1936 йилда Германия Япония билан Антикоминтерн пакти- коммунизмга қаршилик кўрсатиш тўғрисида шартнома тузди, кейинчалик унга Италия ва Испания ҳам қўшилди.
Нацистлар сиёсатининг асосий қурувчиси ким? Одамларни қийноққа солган ва ўлдирган Гестапо- яширин полиция қандай пайдо бўлди? “Гитлерюгенд”- фюрер учун жон беришга тайёр бўлган болалар ташкилотини ким яратган эди?
Йоахим фон Риббентроп
Йоахим фон Риббентроп - Учинчи Рейх ташқи ишлар вазири. Гитлер ва фашистлар Германиясининг ишончли вакили ва “жарчи”си бўлган шахс. Айнан унинг саъй-ҳаракатлари туфайли бутун дунё Германиянинг ҳарбий куч тўплаши ва урушга тайёрланаётганига “кўз юмган” эди.
Герман Вильгельм Гёринг
Герман Гёринг - Люфтваффе № 2 фашистлар олий қўмондони ва Учинчи Рейхнинг энг бой ва нуфузли кишиларидан бири бўлган. Гестапо- махфий полициясининг асосчиси ва раҳбари. Унинг нацистлар режимини ўрнатишдаги ролини юқори баҳоламасликнинг ва унинг қўлидан бевосита ва билвосита ўлдирилган қурбонлар сонини ҳисоблашнинг иложи йўқ. Германиянинг ўз қўшинларига эга бўлишини тақиқловчи барча халқаро шартномаларни бузган ҳолда, Гёринг жуда қисқа вақт ичида дунёдаги энг кучли ҳаво флотларидан бирини яратди ва Германияни урушга тайёрлади.
Бальдур фон Ширах
Гитлерни Ширахдан кўра кўпроқ севган одамни топиш қийин. Гитлерюгенд раҳбари Фюрерга кўр-кўрона ишонадиган аскарларни ишлаб чиқариш учун машина яратган. У ўз фанатизмини Германия ва қўшни мамлакатлар болаларига муваффақиятли “юқтирган”. Кўп инсонларни “зомби”га айлантирган, болалигидан ва керак бўлса ҳаётидан маҳрум қилган. Камида 80 мингта болалар ва тинч аҳоли ўлимида Вон Ширахнинг алоқаси бор.
Альфред Эрнст Розенберг
Альфред Розенберг - нацизмнинг асосий идеологи, Рейхнинг Шарқий босиб олинган ҳудудлар бўйича вазири. "Арян ирқининг устунлиги" ва "яҳудийлар масаласининг якуний ечими" каби фундаментал тушунчалар муаллифи. Учинчи Рейхнинг энг юқори раҳбарларидан бири. Розенберг немис халқи дунёқарашини пропаганда, оммавий ахборот воситалари ва адабиёт орқали шакллантирган. Кўп йиллар давомида у Германия фуқаролари онгига улар фақат орийларнинг ирқи эканлигини сингдирган. У немислар учун ҳамма нарсага рухсат берилганига, бошқа халқларни йўқ қилиш эса фақат зарурий мудофаа чораси эканлигига ишонтирган.
Карл Дёниц
Карл Дёниц - Германия ҳарбий-денгиз кучлари гросс-адмирали, ҳеч қандай қоидаларсиз ҳалокатли денгиз урушини олиб борган, ҳарбий бўлмаган кемаларни йўқ қилган ва чўкаётганларни қутқаришни тақиқлаган. У Гитлерга фидоий ва содиқ бўлган, бунинг учун Гитлеруни Учинчи Рейх раҳбарлигига ўзининг вориси этиб тайинлаган.
Ноёб VRдетектив ҳикоясида Учинчи Рейх денгиз флотининг жиноятлари ҳақидаги ҳақиқатни очинг
Россияда, СССР Гитлер қўлини бўшатиб, Германияни уруш бошлашга мажбурлаган, деган фикрлар ҳам машҳур. Баъзи блогерлар ушбу фикрни қўллаб-қувватлайди ва
“СССР Учинчи Рейх билан дўст бўлган, Сталин эса Гитлер билан Европани бўлиб олган”, - Блогер Илья Варламов дея таъкидлайди.
Бундай қарашлар тарафдорлари, масалан, Мюнхен келишуви ва унда Польша ҳам фаол иштирок этганини унутган. 1938 йил сентябрь ойида Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия Мюнхен битимини имзолаган. Унга кўра Германия, Польша ва Венгрия Чехословакия ерларининг бир қисмини ўзаро бўлиб олган. Чехословакия вакиллари эса ҳатто шартнома шартларини муҳокама қилишга ҳам таклиф қилинмаган.
Бир ой ўтгач, Германия ва Польша Чехословакияга ўз қўшинларини киритди. Чехословакия Президенти Эдвард Бенеш СССРга иттифоқлик шартномасини эслатиб, ёрдам сўради. Совет Иттифоқи жавоб берди, бироқ... Польша вакиллари Совет қўшнини ўтказмаслигини ва бундай ҳолатда дарҳол СССРга уруш эълон қилишини билдирди. Буюк Британия ва Франция Совет Иттифоқининг Чехословакияни Миллатлар Лигасида жамоавий қўллаб-қувватлашни муҳокама қилиш таклифларини блоклади. Кейинги йили Польша ўз қўшнисига қандай тақдирни раво кўрган бўлса, худди шундай тақдирга ўзи ҳам дуч келди.
Тахминан олти ой олдин, 1938 йил март ойида Европа раҳбарлари фашистлар Германияси томонидан яна бир мамлакат ўз мустақиллигини йўқотаётганини кузатиб турди: Автрия аншлюси ҳақида сўз кетмоқда. Ҳеч ким Гитлерни қораламади, ҳеч ким Германия билан муносабатларини бузмади. Англия, Франция ва АҚШнинг юқори лавозимли амалдорлари Германияда содир бўлаётган ҳамма нарсадан хабардор эди. Йиллар давомида улар фашистлар муваффақиятларини кузатиб турди, уларни пул билан қўллаб-қувватлади ва Учинчи Рейх тажовузига эса кўз юмди, баъзида ҳатто олқишлашди, рағбатлантиришди. Бугун эса бу давлатлар раҳбарлари СССРни айблаб, Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига айнан Совет Иттифоқи айбдор, дея даъво қилмоқда.
Йоахим фон Риббентроп, Герман Гёринг, Альфред Розенберг, Бальдур фон Ширах, Карл Дёниц-буларнинг барчаси Европада таниқли эди. Уларнинг баъзилари Европанинг энг юқори сиёсий доиралари интизорлик билан кутиладиган меҳмонлари эди.
Фашистлар Германияси асосий раҳбарларини суд қилган Нюрнберг судлари деярли бир йил давом этди. 75 йилдан кейин фашизм реванш қилишга ҳаракат қилмоқда. Бугун улар халқ суди хулосаларини қайта ёзишга ва қадрсизлантиришга ҳаракат қилмоқдалар. Тарих қайта ёзилмоқда, айбни Учинчи Рейх ва Совет Иттифоқи ўртасида тақсимлашмоқда, нацист жиноятчиларини эса оқлашмоқда. Буни эса оддий, "кичкина" одамлар қилмоқда - худди Нюрнберг судидаги айбланувчилар ўз тақдирининг бошида бўлгани каби.
“Рейхнинг асосий нацистларининг инсониятга қарши жиноятлари" ноёб VRдетектив ҳикоясида ўтмишга саёҳат қилинг ва ўз терговингизни ўтказинг. Далиллар тўпланг, Учинчи Рейх раҳбарларининг жиноятлари ҳақидаги ҳақиқий ҳужжатларни ўрганинг ва уларнинг инсоният олдидаги айбини исботланг!
“Рейхнинг асосий нацистларининг инсониятга қарши жиноятлари" ноёб VRдетектив ҳикоясида ўтмишга саёҳат қилинг ва ўз терговингизни ўтказинг. Далиллар тўпланг, Учинчи Рейх раҳбарларининг жиноятлари ҳақидаги ҳақиқий ҳужжатларни ўрганинг ва уларнинг инсоният олдидаги айбини исботланг!
“Нюрнберг. Халқлар VRдикти” VR-детективи тарихчилар ва М. Горкий номидаги Москва бадиий театри билан биргаликда Россия ҳарбий тарихи жамияти кўмагида яратилган. Лойиҳанинг тўлиқ версияси Steamплатформасида мавжуд. Light-версияси YouTubeда 360 °видеоформатида, РИА.Lab иловасида мавжуд. iOS учун App Storeдан ёки Android учун Google Play платформасидан юклаб олишингиз мумки.
Лойиҳа етакчи мутахассиси - Николай Пархитьо, тарих фанлари номзоди, Россия Халқлар Дўстлиги университети (РУДН) Журналистика назарияси ва тарихи кафедраси доценти.