ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Янги йил байрами муносабати билан айрим товарлар нархини 50 фоизга пасайтириш тўғрисида ҳукуматга топшириқ берди, деб хабар қилди РИА Новости.
“Одамлар оиласи ва дўстлари учун совғалар сотиб олиши, янги йилни яхши нишонлаши учун бозорлар ва дўконларда шанба кунидан бошлаб 1 январигача саноат ва озиқ-овқат маҳсулотларининг байрамона савдосини ташкил этиш, айрим товарларнинг нархини 50 %гача арзонлаштириш тўғрисида бош вазир ўринбосари Чари Гилижов (савдо ва бизнес)га топшириқ берилди”, - дейилган хабарда.
Қайси маҳсулотлар чегирма билан сотилиши ҳозирча маълум қилинмади.
Шунингдек, Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхон Чакиевга 31 декабр ва 1 январ кунлари шаҳар автобуслари аҳолига бепул хизмат кўрсатиши ҳақида топшириқ берди.