Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди

Президент “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “Uzbekistan GTL” заводининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.
Янги заводда Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарилади.
Ташриф чоғида Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш лойиҳасига ҳам тамал тоши қўйилади.